Эмина Эрдўған Зироат Мирзиёевага буюмлар бўлакларидан тайёрланган суратини совға қилди
Жамият
−
12 Ноябрь 2022
11677Туркий давлатлар ташкилотининг 10-11 ноябрь кунлари Ўзбекистонда ўтказилган 9-саммитида иштирок этиш учун Самарқандга келган Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга рафиқаси – мамлакат биринчи хоними Эмина Эрдўған ҳамроҳлик қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Биринчи хонимларга Ўзбекистон Президентининг рафиқаси Зироат Мирзиёева ва тўнғич қизи Саида Мирзиёева пешвоз чиқиб, ўзбекона меҳмондўстликни намойиш этди. Биринчи хонимлар Самарқанддаги “Боқий шаҳар” комлекси билан танишди, “Лазги” рақс-театрини томоша қилди, тасвирий ва амалиёт санъат кўргазмасини кўздан кечирди.
Учрашув сўнгида Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг рафиқаси Эмина Эрдўған Зироат Мирзиёевага портрет совға қилди. Ушбу портретда хоним Мирзиёеванинг сурати акс этган бўлиб, у минглаб буюмлар бўлакларидан тайёрланган.
Гап шундаки, Эмина Эрдўған Туркияда ноль чиқинди лойиҳасига асос солган. Бу лойиҳа табиатни чиқиндиларни тозалаш, атроф-муҳитга ўта кам миқдорда чиқинди чиқаришни назарда тутади. Ушбу лойиҳа жорий йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида ҳам Туркия томонидан тақдим этилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь