Элтон Жон бахтсиз ҳодисага учради

Маданият-санъат

image

Британиялик қўшиқчи ва бастакор Элтон Жон бахтсиз ҳодиса оқибатида жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда “Газета.ru” нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, бахтсиз ҳодиса 27 августдан 28 га ўтар кечаси хонанданинг Ниццадаги вилласида содир бўлган. У шу заҳоти шифохонага олиб келинган. 

76 ёшли мусиқачи уйида зинадан йиқилиб тушгани ва енгил жароҳатлар олгани айтилмоқда. Аммо воқеанинг бошқа тафсилотлари ҳали очиқланмаган. 

Маълумот учун, Элтон Жон 20 аср охиридаги энг машҳур “шоумен”лардан бири. Шунингдек, у “Rolling Stone” журналининг “Энг зўр ижрочилар” рўйхатида 49-ўринда туради. Хонанда беш карра Grammy, иккита Оскар ва иккита Олтин глобус мукофотларини қўлга киритган. 

Шунингдек, қўшиқчи ўзининг сўнгги “Farewell Yellow Brick Road Tour” сафари давомида жаҳон рекордини янгилади. 14 июнь ҳолатига кўра, қўшиқчи ҳали тугалланмаган жаҳон саёҳатидан 887 миллион доллар ишлаб топган. Бундан ташқари, 2019 йилда “The Divide Tour” гастролида 776 миллион доллар даромад кўрган.  Оммавий ахборот воситаларининг прогнозларига кўра, Элтон жоннинг сўнгги гастролдаги даромади 1 млрд доллардан ошиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, яна бир икки карра Оскар мукофоти совриндори, режиссёр Уилям Фридкин 87 ёшида вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Оскар шифохона қўшиқчи Элтон Жон жароҳатлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made