Электрон виза муддати тугадими, кетишга шошилманг

Жамият 1928
image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Ўзбекистон Республикасининг электрон кириш визаси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

Электрон визанинг умумий амал қилиш муддатига (90 кун), виза эгаси Ўзбекистонда бўлишининг чекланган муддатига (30 кунгача) ўзгартиришлар киритилмади. Бироқ илгари амал қилган қоидага кўра, чет эллик фуқаро кириб келган пайтида визанинг амал қилиш муддати тугашига 30 кундан кам қолган бўлса, унинг ана шу муддат давомида мамлакатда бўлишига рухсат берилар эди. Мазкур чеклов бекор қилинди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида қайд этишларича, ушбу янгилик боис туристларнинг мамлакатда кўпроқ муддат бўлишига имкон яратилди. Ҳақиқатан ҳам шундай. 1 июнда Ўзбекистонга келган Ҳиндистон фуқароси электрон визасининг амал қилиш муддати 20 июнда тугайди дейлик. Аввалги қоидага амал қилинса, у фақат 20 июнгача бу ерда бўлиши, сўнг республикадан чиқиб кетиши керак бўларди. Киритилган тузатиш туфайли у 30 июнгача Ўзбекистонда бамайлихотир қолиши мумкин.

Мамлакатда бўлиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги моддаларга (МЖТКнинг 225-моддаси, ЖКнинг 224-моддаси) тузатиш киритиш жуда муҳим. Шу жумладан белгиланган бўлиш муддати тугагач мамлакатдан чиқиб кетишдан бўйин товлаш ҳолларида санкциялар қўлланилади.

Эслатиб ўтамиз, электрон виза e-visa.gov.uz портали орқали соддалаштирилган ва жадаллаштирилган тартибда расмийлаштирилади. Айни пайтда уни 75 та давлат фуқаролари олишлари мумкин.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 13
Рейтинг: 3.3
Теглар
t
×