Электр узилиши ортидан 64 та кон вақтинча фаолиятини тўхтатди. Бензин нима бўлади?

Жамият

image

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфида Газли, Шўртан ва Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларидаги 64 та кон вақтинча фаолиятини тўхтатди. Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси эса муқобил электр энергиси мавжудлиги сабабли ишламоқда. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати маълум қилди.

“Ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган корхоналардан – Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, 3 та газни қайта ишловчи завод (Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ кимё мажмуаси ва “Uzbekistan GTL”) фаолиятини тўхтатди ва электр энергия берилиши билан уларни иш режимига тушириш графиклари ишлаб чиқилди ҳамда вақтинчалик штаб ташкил этилди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда аҳолига суюлтирилган газ ва нефть маҳсулотларини узлуксиз етказиб берилмоқда, айни вақтда узилишлар мавжуд эмас. 14 та нефть базада ва Тошкент шаҳрида дизель ёқилғиси ҳамда бензин маҳсулотлари тизимли етказиб берилмоқда ва 29 та мобил ёқилғи қуйиш шохобчалари иш фаолиятини бошлаган.

Бундан ташқари, нефть базаларга барча корхона ва ташкилотларга кечаги кунги ўртача биржа нархидан келиб чиқиб бензин ва дизель ёқилғисини тўғридан-тўғри сотиш топшириғи берилган. Бугунги кунда 47 минг тонна бензин (20 кунлик), 144 минг тонна (4 ойлик) дизель ёқилғиси захираси мавжуд.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш муассалари алоҳида назоратга олиниб, қаерда дизель ёқилғисида узилишлар бўлса, нефть базалар узлуксиз етказиб берилиши чоралари кўрилган. 

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизим корхона ва ташкилотлари ўзларига юклатилган вазифани сўзсиз бажариш бўйича барча имкониятлар сафарбар этилади. Ҳозирда, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” АЖнинг тегишли мутахассислари ҳамкорлигида юзага келган ҳолатни бартараф этиш бўйича тезкор ишларни амалга оширилмоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

167

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг