Электр тармоғига уланишнинг янги тартиби белгиланди

Жамият 11287
image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 31 августда қабул қилинган қарори билан Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентга кўра, истеъмолчи электр тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХП ёхуд “ELEKTR” дастурий таъминоти (онлайн платформа) орқали рўйхатдан ўтади. 

Хизмат учун БҲМнинг 10 фоизи (27 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади. ЯИДХП орқали мурожаат этилганда йиғим миқдори 24 300 сўмни ташкил этади. 

Истеъмолчилар электр тармоқларига уланиш учун Онлайн платформа орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат этганда йиғим ундирилмайди.

Истеъмолчи мурожаат этган кундан бошлаб 3 иш кунида электр тармоқларига уланишни рад этган бўлса, тегишли тўлов суммаси қайтариб берилади.

Қайд этилишича, уланадиган қуввати 20 кВтгача бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш учун электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш талаб этилмайди. Бунда ҲЕТК томонидан ишлаб чиқилган электр тармоқларига улаш схемаси электр таъминоти лойиҳаси ҳисобланади ва уни келишиш талаб этилмайди.

Уланадиган қуввати 50 кВтгача бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш белгиланган муддатларда табақалашган бир марталик тўлов асосида амалга оширилади.

Мазкур тартиб 2022 йил 1 январдан бошлаб кучга киритилади.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 468
Рейтинг: 2.9
t
×