Электр энергияси учун 6 ярим миллиард сўмдан зиёд пул маблағлари ундирилди

Жамият

image

Ўзбекистон бўйича 8 минг 950 та истеъмолчиларга техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар амалга оширилиб, 20 миллион 245 минг 928 киловатт соат электр энергияси учун улардан 6 миллиард 582 миллион 662 минг 613 сўм миқдорида пул маблағлари ундирилди.

Бундан ташқари истеъмолчилар томонидан реактив қувват компенсация қилинмаслиги оқибатида электр тармоқларида қўшимча реактив юкламаларни оқиб ўтиши ва бунинг оқибатида электр энергиясини истеъмолчиларга етказиб бергунга қадар бўлган тармоқларда кучланишлар меёридан пасайишига олиб келмоқда. Бу ўз-ўзидан электр тармоқларини ишончлилиги йўқолиши, тармоқлардаги авария ҳолатларини ортиб кетиши, электр тармоқларини ўтказиш қобилиятини тушиб кетишига олиб келади.

Бундай оқибатларни олдини олиш мақсадида инспекция томонидан шу йилнинг сўнгги уч ойи давомида республика бўйича 7 минг 470 та истеъмолчиларга кўрсатма хатлари юборилган ва ушбу истеъмолчиларнинг 1 минг 821 таси томонидан реактив қувватни компенсация қилиш ишлари амалга оширилган. 

Натижада электр энергиясини узатишдаги технологик йўқолишларни 1миллион 970 минг 134 киловатт соатга камайтиришга эришилди. Такрорий берилган кўрсатмалар сони 2 минг 638 тани ташкил этган бўлса шулардан 223 та истеъмолчи ишларни ташкил этган ва бунинг натижасида 527 минг 785 киловатт соат электр энергиясини тежашга эришилди.

Қиёслаш учун, ушбу электр энергияси Тошкент шаҳрининг бир суткалик электр энергияси миқдорини ташкил этади ёки бу миқдор билан оддий бир мактабгача таълим муассасасини ўртача ярим йил таъминлаш мумкин бўлади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим қилинган ҳужжатлар сони 34 та, шулардан 6 та истеъмолчи компенсация ишларини қайта ташкил этганлиги натижасида 32 минг 119 киловатт соат электр энергияси тежалди.

Масалан, Андижон туманидаги истеъмолчилар “Ирмаш плюс” МЧЖ томонидан 3 минг 687 киловатт соат, “Ўзтонгхонг” АЖ томонидан 9 минг 557 киловатт соат, “Хорсеповер” МЧЖ томонидан 2 минг 100 киловатт соат, “Ўзсемюнко” АЖ томонидан 1 минг 447 киловатт соат ва “Транссервиссавдо” МЧЖ томонидан 700 киловатт соат электр энергияси тежалган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг