Элдор Шомуродов ЖЧга бормайдиган топ-10 футболчилар қаторидан жой олди
Спорт
−
14 Октябрь 2022
17328Ўзбежистон миллий терма жамоаси ва Италиянинг “Рома” клуби футболчиси Элдор Шомуродов жорий йилда Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида қатнашмайдиган супер юлдузлар қаторига киритилди. Жами 10 та футболчидан иборат рўйхатда Элдор 8-ўринни эгаллаб турибди. Бу ҳақда Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) сайтида ёзилган.
ХОҚ Марказий Осиёда футбол унчалик ривожланмаган бўлса-да, Элдор Шомуродовнинг Жаҳон чемпионатида нимадир кўрсатиши мумкин бўлган футболчи эканлигини эътироф этган.
Шунингдек, Элдор Жозе Моуриньо қўли остидаги “Рома”да ўзининг меҳнаткашлиги ва шахсий манфаатларини жамоадан устун қўймаслиги билан ажралиб туриши урғуланган.
ХОҚ Жаҳон чемпионатига бормайдиган энг кучли футболчи сифатида Эрлинг Холандни танлаган. Иккинчи ўринга эса Златин Ибрагимович лойиқ кўрилган. Кучли учликка Пауло Дибала якун ясаб берган. Аргентина мундиалга борса-да, Дибала жароҳат сабаб турнирни ўтказиб юборади.
ХОҚ талқинига кўра, Қатар-2022 га бормайдиган 10 та супер юлдуз билан танишинг:
1. Эрлинг Холанд (Норвегия, “Манчестер Сити”);
2. Златан Ибрагимович (Швеция, “Милан”)
3. Пауло Дибала (Аргентина, “Рома”);
4. Муҳаммад Салоҳ (Миср, “Ливерпуль”);
5. Луис Диас (Колумбия, “Ливерпуль”);
6. Виктор Осимхен (Нигерия, "Наполи");
7. Мартин Эдегор (Норвегия, “Арсенал”);
9. Рияд Марез (Жазоир, “Манчестер Сити”);
10. Жанлуижи Доннарумма (Италия, “Пари Сен-Жермен”).
Қайд этиш кеаркки, Элдор Шомуродов “Рома”да асосий вақтини захирада ўтказмоқда. Ёмон ўйнаётгани учун эмас, шунчаки унга имконият берилмаяпти. Ваҳоланки, 27 ёшли ўзбекистонлик футболчидан афзал кўрилаётган Тэмми Абраҳам ва Андре Белотти ҳам қойиллатиб гол ураётгани йўқ. Элдор эса ўзи учун берилаётган бир-неча дақиқаларда тинимсиз меҳнат қилмоқда.
Жорий мавсумда Шомуродов “Рома” учун 4 та учрашувда 60 дақиқа ҳаракат қилди ва 1 та гол урди. Жозе Моуриньонинг “суюклиси” ва “эркатойи” Тэмми эса 12 та учрашувда 2 та гол урган. Кўриниб турибдики, жаноб “Special One”га ротация сўзи умуман бегона. Хуллас, Моуриньо Рим клубининг мураббийи бўлиб қолар экан, Шомуродовга имконият бермаса керак.
Маълумот учун, Элдор Шомуродов Ўзбекистон терма жамоаси сафида 59 та ўйинда майдонга тушиб, 32 та гол урган.
LiveБарчаси