Элдор Шомуродов “Йилнинг энг яхши футболчиси”
Спорт
−
25 Декабрь 2021 11193 1 дақиқа
Бугун, 25 декабрь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси томонидан ўзбек футболининг 2021 йил якунларига бағишланган “Uz Football Awards-2021” тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.
Журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномага кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов “Йилнинг энг яхши футболчиси” соврини билан тақдирланди.
У мазкур соврин учун рақобатда “Ал-Насср” футболчиси Жалолиддин Машарипов ва “Насаф” тўпурари Ҳусаин Норчаевни ортда қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов 2019 йилда ҳам Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси, деб топилган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь