Элчихона АҚШга киришнинг шартини маълум қилди

Жамият 8541
image
-

Жорий йилнинг 15 октябрида қабул қилинган Оқ уй қарорига кўра, 2021 йил 8 ноябрдан бошлаб АҚШга сафар қилаётган чет эл фуқаролари COVID-19 га қарши тўлиқ эмланганликларининг исботини тақдим этишлари талаб этилади. Бу ҳақда Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси маълум қилди.

Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (СDС) веб сайтида АҚШга кириш учун қабул қилинадиган вакциналар FDA (АҚШ Озиқ-овқат ва фармацевтика бошқармаси) томонидан тасдиқланган ёки рухсат берилган ва Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) фавқулодда вазиятларда қўллаш рўйхатидаги вакциналар бўлиши кераклигини белгиланган.

ЖССТнинг фавқулодда вазиятларда қўллаш рўйхатига киритилган вакциналар билан мазкур ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Мазкур тартиблар тўғрисидаги батафсил маълумотни travel.state.gov манзили орқали билиб олишингиз мумкин.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 348
Рейтинг: 2.9
t
×