Эквадордаги қамоқхонада отишма юз берди. 100 дан ортиқ қурбон бор

Олам

image

Эквадор ғарбидаги Гуаякиль шаҳрида жойлашган қамоқхонада жорий йилнинг 28 сентябрь куни юз берган отишма оқибатида 116 киши ҳалок бўлди ва 80 киши жароҳатланди. Бу ҳақда мамлакат Президенти Гильермо Лассо маълум қилди.

“Бу жуда фожиали воқеа. Ҳозирги вақтда 116 киши ҳалок бўлгани ва 80 га яқин одам жароҳатлангани маълум бўлди. Уларнинг барчаси маҳбуслар”, деган Лассо матбуот анжуманида.

Лассонинг сўзларига кўра, у “тартибни тиклаш ва янги зўравонликнинг олдини олиш” мақсадида мамлакат жазони ижро этиш тизимида 60 кунга фавқулодда ҳолат эълон қилиш тўғрисидаги фармонни имзолаган.

“Биз бошқа жазони ижро этиш муассасасида таҳдид ҳақида маълумотга эга эмасмиз, лекин бу қамоқда ва бир ёки икки йил олдин бошқа қамоқхоналарда содир бўлган воқеаларни ҳисобга олганда бу содир бўлиши мумкин”, деган давлат раҳбари.

Маълумот учун, Гуаякилдаги қамоқхонада турли гуруҳлар ўртасидаги келишмовчилик отишмага сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳозирда вазият назоратга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

216

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг