Эквадорда енгил самолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
Олам
−
08 Апрель 2021
2276Эквадорда енгил самолёт ҳалокатга учради. Оқибатда 6 киши ҳалок бўлган, уларнинг орасида шифокорлар ҳам бор. Бу ҳақда “Eluniverso” хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, кеча, 7 апрель куни тушдан кейин бортида шифокорлар ҳам бўлган енгил самолёт Эквадорниннг Гуаяс провинцияси Салитре шаҳридаги шоли далаларига қулаган. Маълум қилинишича, кема ичида экипажнинг икки аъзоси ва тўрт нафар йўловчи, шу жумладан Сукумбиоснинг Нуева Ложа шаҳридан COVID-19 билан касалланган беморни даволаб қайтаётган тиббиёт ходимлари ҳам бўлган.
Cандилежос қароргоҳи ҳудудидаги шоли даласи қудуғи ёнида ишлаётган деҳқонлар соат 12:30 лар атрофида самолёт гувиллашини эшитганини, кейин эса самолёт ҳавода бир неча марта айланиб, пастга қулаганини тасдиқлаган.
Баъзи фуқаролар дарҳол самолётга яқинлашиб, уларга ёрдам беришга ҳаракат қилган. Шунга қарамасдан, миллий полиция ходимлари воқеа жойига етиб келгач, самолёт ичидаги олти кишининг ўлими тасдиқланган.
Вафот этганлардан бири шифокор Силвия Ореллана ҳаво кемаси ичидаги ягона аёл бўлган. Ҳалок бўлганларнинг қариндошлари ва дўстлари ҳам воқеа содир бўлган жойга бир неча дақиқадан сўнг етиб келган.
Сардор Тўланбоев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь