Эквадор ЖЧдан четлатилиши мумкин. Унинг ўрни кимга насиб қилиши аниқ

Спорт

image

FIFA жорий йилнинг 10 июнь куни Эквадор терма жамоасини 2022 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этишдан четлаштириш қарорини эълон қилиши мумкин. Бу ҳақда “TYS Sports” нашри хабар берди.

Манбага кўра, FIFA 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида Эквадор иштирок этмаслиги, унинг ўрнини эса Чили эгаллаши ҳақида аллақачон қарор қабул қилган. Фақат буни оммага эълон қилиш қолди, холос.

Қайд этиш жоизки, адвокат Эдуардо Карлеццо Эквадор терма жамоаси ҳимоячиси Байрон Кастильо колумбиялик экани, шу боис унинг Эквадор терма жамоасида ўйнашга ҳаққи йўқлиги ҳақида далиллар борлигини иддао қилганди. Адвокат ҳимоячи Кастильонинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини топди. Гувоҳномада Байрон 1998 йил ноябрь ойида Эквадорда эмас, Колумбиянинг Тумако шаҳрида туғилгани кўрсатилган. Ушбу айбловнинг ҳақиқат эканлигини FIFA ҳам эътироф этса, Эквадор мундиалдан четлатилади.

Маълумот ўрнида, Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 21 ноябрдан 18 декабрга қадар ўтказилади. Мусобақанинг амалдаги ғолиби Франция терма жамоаси ҳисобланади.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made