Экстремистик ғояларни тарғиб қилган виртуал гуруҳ етакчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
3-саҳифа
−
06 Февраль 2023
4740Наманган вилоятида экстремистик ғояларни тарғиб қилган виртуал гуруҳ етакчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро ижтимоий тармоқлар орқали деструктив кучлар таъсирига тушиб қолган ва натижада Телеграм‘да виртуал гуруҳ ташкил қилган. Гуруҳга Наманган шаҳрида яшовчи 9 нафар шахс аъзо бўлган.
Ўз навбатида етакчи гуруҳга террористик ва экстремистик ташкилотларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган “Содиқ Самарқандий”, “Абдуллоҳ Зуфар”, “Абдуллоҳ Бухорий”, “Маҳмуд Абдулмўмин”, “Абу Салоҳ”ларнинг “ҳижрат” ва “жиҳод” тўғрисидаги маърузаларини жойлаб, гуруҳ аъзоларини Суриядаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилоти сафига қўшилишга даъват қилган.
Олиб борган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида унинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан айбланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 3-қисми “г”банди билан жиноят иши қўзғатилган.
“Гуруҳ аъзоларининг хатти-ҳаракатларига нисбатан ҳам терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15