Экспортни рағбатлантириш агентлигининг асосий вазифалари ва функциялари белгиланди

Local

image

Жорий йилнинг 6 май куни Ҳукумат қарори билан “Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.

Низом билан Экспортни рағбатлантириш агентлигининг асосий вазифалари ва функциялари белгиланди.

Шунга кўра, экспорт қилувчиларни маркетинг, нарх белгилаш, транспорт логистикаси, сертификатлаш, стандартлаштириш ва сифат назорати, солиқ ва божхона маъмуриятчилиги, чет эл бозорларига “ягона дарча” принципи орқали кириш масалалари бўйича ахборот ва маслаҳат билан қўллаб-қувватлаш Агентликнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. 

Агентлик директори Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг тақдимномаси бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади.

Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш вазир томонидан тасдиқланадиган баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторлари асосида амалга оширилади.


Author

Rate Count

12

Rating

3.3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic