Экспорт учун маҳсулотларни биржада сотиш бошланади. Хорижликлар имтиёзлар билан кутиб олинади
Жамият
−
17 Май 2022
4979Бугун, 17 май куни бўлиб ўтган йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил якунига қадар Ўзбекистонда экспорт-импорт маҳсулотларининг биржа савдолари ҳажми 500 миллион долларга олиб чиқиш бўйича кўрсатма берди.
Унга кўра, 1 июлдан бошлаб экспорт учун 10 минг тонна мис, 50 минг тонна қора металлар, 15 минг тонна олтин-гугурт, 1 миллион квадрат метр қурилиш ойнаси биржага қўйилади.
Шунингдек, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хориждаги элчилар ва савдо маслаҳатчилари билан бирга минерал ўғит, нефть маҳсулотлари, кўмир, ёғоч каби маҳсулотлар бўйича биржа савдоларини бошлаш учун камида 100 та хорижий йирик ишлаб чиқарувчи ва улгуржи савдо корхоналарини жалб қилади.
Шу билан бирга, жорий йил 1 июлдан бошлаб биржа савдолари орқали экспорт-импорт қилишда:
• хорижий етказиб берувчиларга электрон рақамли имзони мажбурий олиш тартиби бекор қилинади;
• хорижий компаниялар учун олдиндан тўлов ва биржа хизматлари тўлови бекор қилинади;
• тадбиркорларга тўловларни кафолатлаш банк аккредитиви сингари биржа клиринг тизими орқали ҳам таъминланади.
LiveБарчаси