Экспертлар энг ишончли автомобиль брендлари рейтингини тузди

Технология 9612
image

Американинг “Consumer Reports” журнали таҳлилчилари дунёда энг ишончли автомобиль ишлаб чиқарувчи брендлар рейтингини тузди. Рейтингда япон автомобилсозлари энг юқори ўринларни эгаллаган.

Хусусан, Mazda компанияси рейтингда биринчи ўринни эгаллади. Компания 100 баллдан 83 балл тўплаган. Мутахассислар MX-5 Miata, CX-30, CX-3 моделларини энг ишончли деб топган.

Иккинчи ўринни 74 балл йиғган бошқа бир япон компанияси Toyota эгаллади. Экспертлар Prius, Corolla ва Prius Prime моделлари ишончли эканини алоҳида урғулаган. 

Кучли учликка ҳам япон компанияси Lexus якун ясаган. Компания 10 баллдан 71 балл тўплаган. Компаниянинг UX, NX ва GX моделлари энг ишончли деб топилган.

Кучли ўнталикка Buick (ўтган йилгига қараганда 14 поғона юқорилаган), Honda, Hyundai, Ram, Subaru, Porsche ва Dodge каби автомобилсозлар кирган. 

Рейтинг охирги йил ичида автомобилидаги носозликлардан шикоят чилган 330 минг ҳайдовчи мурожаатлари асосида тузилган. Якуний натижа полигондаги синовлардан олинган натижа ва ҳайдовчиларнинг ўз автомобилидан қанчалик мамнун экани бўйича ўтказилган сўров ҳамда машинанинг хавфсизлиги тўғрисидаги маълумотлани бирлаштирган ҳолда чиқарилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 461
Рейтинг: 3
Теглар
t
×