Эксклюзив видеоинтервью: Бурак Ўзчивит Ўзбекистонга нега келган эди?

Бизнес

Таниқли турк актёри Бурак Ўзчивит Ўзбекистонга келган эди.

Айни вақтда Тошкент кўчалари актёр Бурак Ўзчивит иштирокидаги реклама суратлари билан тўлган. Тўғри жой, тўғри лойиҳа, тўғри нарх сўзлари битилган баннерлар “Bizning uylar development” томонидан тақдим этилаётган “Olmazor city” лойиҳасига тегишли.

Бурак Ўзчивит Тошкентда бўлиб, Кичик халқа йўли ёнидан оқиб ўтувчи канал атрофида қурилаётган уйлар лойиҳалари билан танишди. ОАВ ходимлари билан учрашди, саволларга жавоб берди.

QALAMPIR.UZ томонидан Бурак Ўзчивит билан махсус интервью тайёрланди. Ушбу интервьюни юқоридаги ва қуйидаги видеоплеерларда томоша қилишингиз мумкин.

Интервьюнинг матн кўриниши

—Ўзбекистонга хуш келибсиз!

— Хуш кўрдик.

— Менимча, Ўзбекистонга илк бор келяпсиз. Сизга ёқдими?

— Жуда гўзал мамлакат. Ўзбекистонни тўлиқ кезиб чиқдим деёлмайман, аммо бундан кейин зиёрат қиламан. Самолётдан тушибоқ тўғри меҳмонхонага кетдик. Кейин лойиҳа тақдимотига келдик, уйлар билан танишдик. Аслида Истанбулдагилигимда лойиҳани кўриб чиққан эдим. Менга компьютер орқали “Olmazor city” ҳақида маълумот беришди, унинг концепциясини тушунтиришди. Лойиҳани бу ерда кўриб туриш эса умуман бошқача...

Бу Ўзбекистондаги энг катта турар жой мажмуаси деб биламан. Шунинг учун бундай лойиҳада иштирок этиш мен учун жуда ёқимли.

— Аслида бундай лойиҳалар дунёнинг ҳар нуқтасида бор. Жумладан, Истанбулда ҳам. Нега айнан “Olmazor city”ни танладингиз?

— Мен учун муҳим бўлган нарсалардан бири шуки, “Olmazor city” Ўзбекистон учун илк қадам. Негаки, бу ер  мамлакатдаги энг йирик турар жой мажмуаси. Биринчи марта бундай йирик лойиҳага қўл уриляпти. Мен биринчиларнинг орасида бўлишни яхши кўраман. Бугунгача амалга оширган ишларим, сериалларда ўйнаган ролларимдан келиб чиқсак, ҳаммаси бир биридан фарқли бўлган. Бу лойиҳани танлашимнинг энг катта сабабларидан бири ҳам шу эди.

Иккинчидан, ўзбек халқи мен учун муҳимдир.

— Чунки, урф-одатларимиз бир, динимиз бир...

— Албатта! Биз ҳам бир вақтлар Ўрта Осиё заминидан бугунги Туркия тупроқларига бориб жойлашганмиз...

— Ва бу мавзу айни кунларда сизга янада яқин. Айниқса, “Тирилиш. Эртўғрул”дан...

— Албатта. Мен қардошлигимизни ўйлайман ва буни давом эттириш керак. Мен илк қадамни ташлаган бўлай, биргаликда бунданда чиройли ва катта ишларни амалга оширайлик. Аммо, “Olmazor city” жуда аҳамиятли лойиҳа. Биз унга нисбатан тўғри жой, тўғри лойиҳа, тўғри нарх деган сўзларни қўлладик. Бу бир лойиҳа учун жуда муҳим омиллар. Мен Ўзбекистон халқига шуни эълон қиламанки, уйлар савдоси бугундан бошланди.

— Сизни Ўзбекистонда ким деб танийдилар: Кемалми, Кемранми ё Бурак?

— Аслида ҳаммаси десам тўғри бўлади. Бу ерларда “Севги изтироблари” сериали жуда севиб томоша қилинибди. Шу сериалдаги Кемал ўлароқ жуда яхши кўришар экан. Билишимча, “Чолиқуши” ҳали ҳамон намойиш этиляпти. Бу сериалнинг менинг ҳаётимдаги роли ўзгача. Қолаверса, “Муҳташам юз” йил сериали ҳам намойиш этиляпти.

Айни дамда “Тирилиш” сериалида суратга тушиш арафасидаман. Мен бу сериалда Усмон ролини ижро этаман. Туркия тарихида Усмоннинг алоҳида ўрни бор. Чунки, Усмонийлар давлатининг асосчиси. Шу боис бу тупроқларда яшаётган қардошларимиз учун унинг ўрни бўлакча деб биламан. Шу йилнинг ёз ойларида сериалда суратга тушиш учун тайёргарликни бошлайман. Кейинроқ, ўзбек томошабинлари билан Усмон ўлароқ биргаликда бўламан.

— Ҳамкорликдаги лойиҳалар ҳам бўладими?

— Масалан, қандай лойиҳа?

— Сериал...

— Агар шуни исташса, албатта, ҳамкорликда сериал ва фильмлар тайёрлаймиз.

Маълумот ўрнида, “Olmazor City”  амалга оширилаётган инвестиция лойиҳасининг инвестори бўлиб - Туркиянинг "Mesa" компанияси таркибига кирувчи "Ozun Tashkent Construction" хорижий корхонаси ҳисобланади. Лойиҳа дизайни Туркиянинг "IKI DESIGN" меъморлик бюроси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, лойиҳанинг акустика қисми "MEZZO Studio" компанияси, ландшафт дизайн қисмини ишлаб чиқишга "SPIGA" компаниялари жалб этилган. 

“OLMAZOR CITY” - Тўғри жой. Тўғри лойиҳа. Тўғри нарх.  

Батафсил маълумот: 

Тел.: +998712104444
Сайт: www.bizninguylar.uz
Telegram: @bizninguylar

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

225

Рейтинг

4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг