Эксклюзив! Назарбоевнинг набираси ўлимидан аввал давлат тўнтариши ҳақида бобосини огоҳлантирган

Олам 31241
image
-

Қозоғистоннинг Биринчи Президенти - Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг набираси Ойсултон Назарбоев бундан бир ярим йил аввал бобосини унга қарши фитна уюштирилгани ҳақида огоҳлантирган. 2020 йил 6 июнь куни у ўзининг Facebook’даги саҳифасида қуйидагича пост қолдирган:

“Яккаю-ягона Худо мендан Нурсултон Назарбоев ҳукуматидаги одамлар унинг атрофида салафийлар гуруҳини йиғиб уларни қурол-яроқ билан таъминлаётгани ҳақида Элбошига етказиб қўйишни сўради. Уларнинг сони 400 киши атрофида. Улар ҳокимиятни куч билан эгаллаш учун барча зарур қурол-яроғ билан таъминланган. Ҳозирда улар тоғ ва ўрмонларга яширинишган, бир қисми эса Қозоғистоннинг пойтахтига ҳам яқинлашиб қолди! Сунъий йўлдош ва радар разведкаси уларни осонгина топиши мумкин!” 

Орадан уч кун ўтгач, Ойсултон Facebook орқали "Қозоғистонда режалаштирилган давлат тўнтариши ҳақидаги разведка маълумотларини" етказиш мақсадида эканлигини билдириб Владимир Путинга мурожаат йўллайди.

“Қозоғистондаги давлат тўнтаришига уринишлар ортида АҚШ махсус хизматлари, яъни Марказий разведка бошқармаси турибди, улар салафийлар ва радикал исломчилардан фойдаланмоқчи. Ҳаммаси диний ёки миллатчилик асосида бошланади! Асосий вазифа Россияни ўраб олиш ва уни зарарсизлантириш учун Россиянинг тумшуғи остида тартибсизликларни уюштириш. Буларни барчаси аллақачон, 1995 йилда режалаштириб қўйилган. Фитнага Президентнинг атрофидагилар ҳам аралашган, бу жуда пухта ўйланган режа”, дея хабар қолдирган Ойсултон Назарбоев Facebook’да. 

Шундан сўнг, 14 июнь куни Ойсултоннинг ёзишича, унинг олдига Президент маъмуриятидан шифокорлар келиб, унинг танасида спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддалар бор ёки йўқлигини аниқловчи тестларни ўтказишга мажбур қилишган. У буни ҳокимиятни эгаллаб олишга уриниш ҳақидаги постлари билан боғлаган.

Бу воқеалардан икки ой ўтиб, 2020 йил 16 август куни Ойсултон Назарбоев Лондонда вафот этган. Британиялик экспертлар унинг ўлими сабабини кокаинга қарамлик дея маълум қилган.

Беҳруз Саидов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2061
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×