Экология вазирига янги ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон
−
01 Апрель 2024 9996 1 дақиқа
Искандар Қутбиддинов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирига янги ўринбосар этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълумот учун, Искандар Қутбиддинов 1995 йилда Андижон вилояти, Андижон шаҳрида туғилган.
Маълумоти – олий, 2017 йилда Тошкент давлат юридик университетининг бакалавриат ва 2023 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг бакалавриат (сиртқи) босқичини тамомлаган.
2017 йилда Адлия вазирининг катта маслаҳатчиси бўлган. Шунингдек, 2018−2021 йилларда Вазирлар Маҳкамасида, 2021 йилдан Президент Администрациясида ишлаб келган.
Live
БарчасиБААдаги ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди
13 Ноябрь