Экологик ҳуқуқбузарликни фото ва видеога олиб жўнатганлар мукофотланади
Жамият 28 Март 10:15
4310
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат экологик назоратини амалга ошириш ҳамда моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида замонавий механизмларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Лойиҳада айтилишича, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Бош прокуратура ҳамда Туризм ва спорт вазирлиги томонидан атроф-муҳитни ва моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва экологик назорат соҳасида фуқароларнинг иштирокини таъминлашга қаратилган “Эконазорат” ва “Маданий мерос назорати” ахборот тизимлари ишлаб чиқилган. Ахборот тизимларини 2022 йил 1 апрелдан бошлаб ишга туширилади.
Қарор лойиҳасига кўра, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари (дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш ҳолатлари бундан мустасно) бўйича фотосурат ва видеоёзувларни юборган шахслар – ҳуқуқбузардан ундирилган жарима миқдорининг 15 фоизи миқдорида мукофотланади.
Дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш бўйича ҳолатлари тўғрисидаги фотосурат ва видеоёзувларни юборган шахслар ҳар бир тасдиқланган ҳолат бўйича ҳуқуқбузардан ундирилган маблағлар ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараварига тенг миқдордаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
Шунингдек, моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатлари ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахсларни: