Эгей денгизида ичида 80 нафар муҳожир бўлган кема чўкиб кетди 

Олам 8465
image
-

Грециянинг Родос ороли жанубий қирғоқлари яқинида, Эгей денгизида ичида ўнлаб муҳожирлар бўлган кема чўкиб кетди. Ҳозирда 50 нафар муҳожирни қидириш учун йирик қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда. Бу ҳақда Греция Соҳил хавфсизлик хизмати хабар берган.

Қайд этилишича, кеча, 10 август куни эрталаб Соҳил қўриқлаш қўмитасининг қўшма қидирув ва қутқарув мувофиқлаштириш марказига Родосдан 38 мил жанубда бортида ўнлаб одамлар бўлган кема ҳалокатга учрагани ҳақида хабар келган.

Ҳудудга Соҳил хавфсизлик хизматининг иккита қутқарув катери, денгиз флоти кемаси, учта хусусий қайиқ ва Super Puma ҳарбий вертолёти жўнатилган.

"Ҳозиргача 29 киши қутқариб олинди. Йўловчиларнинг сўзларига кўра, кема бортида 80 га яқин одам бўлган", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, халқаро сув зоналари ва Греция қидирув-қутқарув ҳудудида кенг кўламли қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 321
Рейтинг: 3
t
×