“EA SPORTS” FIFА футбол ўйинини ишлаб чиқаришни тўхтатишини эълон қилди

Спорт

image

“EA SPORTS” ўзининг FIFА видео ўйинлар сериясини “EA SPORTS FC”, деб қайта брендлашини эълон қилди. Бу билан жаҳон футболининг расмий бошқарув ташкилоти бўлмиш FIFА билан ўттиз йиллик ҳамкорликни якунлайди. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар берди.

Манбага кўра, “EA SPORTS” 1993 йилдан бери машҳур футбол ўйинлари сериясини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Компания ўзгаришларни жорий йилнинг охирида FIFА-23 ни оммага тақдим қилганидан сўнг, амалга оширади. 

FIFА ўйинлар серияси барча даврларнинг энг кўп сотилган франчайзалари қаторига кирди. “EA SPORTS” футбол ўйинлари бозоридаги доминант компанияга айланди. Бироқ ҳозирги кунга келиб, компания тарихида янги бобни очиш вақти келган, деб ҳисобламоқда.

Қайд этиш жоизки, “EA SPORTS” таркибидаги барча ўйинлар “EA SPORTS FC” таркибида ҳам бўлади. Бу ҳақда “EA SPORTS” ижрочи вице-президенти Кем Вебер маълум қилган

“2023 йилидан бошлаб, “EA SPORTS FC” “EA SPORTS” футболининг келажаги бўлади. Спорт бўйича 300 дан ортиқ лицензия бўйича ҳамкорларимиз билан бир қаторда, биз бутун дунё бўйлаб футбол мухлислари номидан глобал футбол тажрибасини янги чўққиларга олиб чиқишга тайёрмиз. Бизнинг ўйинларимиз ичида сизга ёқадиган ҳамма нарса “EA SPORTS FC” таркибига киради. Ўйинларимизда ажойиб тажрибалар, режимлар, лигалар, турнирлар, клублар ва спортчилар бўлади. “Ultimate Team”, “Career Mode”, “Pro Clubs” ва “VOLTA Football” ҳаммаси бўлади. Ушбу янги мустақил платформа имкониятлар, инновациялар, яратиш ва ривожланиш олиб келади”, деган ижрочи вице-президент. 

Маълумот учун, EA SPORTS 2023 йили чиқадиган FIFА-23 FIFА’нинг энг омадли серияси бўлишига ишонмоқда.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг