Дзюдо. Ўзбекистоннинг ЖЧдаги иккинчи медали нақд бўлди

Спорт

image

Тошкент шаҳридаги “Ҳумо” аренада бўлиб ўтаётган дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатининг бугунги кун баҳсларида Ўзбекистон вакили Музаффарбек Тўрабоев финал йўлланмасини қўлга киритди.

-100 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Тўрабоев ярим финалда нидерландиялик Майкл Коррелни “иппон” баҳоси билан мағлуб этди. Ярим финалга қадар Тўрабоев АҚШ вакили Неил Смит, грузиялик номдор полвон Варлам Липартелиани ва канадалик Шади Эланасдан устун келганди.

Музаффарбек финалда мағлуб бўлган тақдирда Ўзбекистон ҳисобига кумуш медали ёзиб қўйилади. 10 октябрь кунги беллашувларда Давлат Бобонов -90 кгда олтин медални қўлга киритганди. 

Эслатиб ўтамиз, Тўрабоев ўтган йили Будапештда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларида бронза медалини қўлга киритганди.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг