Дзюдо. Нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини кимлар ҳимоя қилиши маълум
Спорт
−
27 Октябрь 2022
2556Жорий йилнинг 4-6 ноябрь кунлари Озарбайжон пойтахти Бакуда дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи мусобақа баҳслари бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатидан спортчилар иштирок этади.
Турнирда ўзбекистонлик дзюдочилар ҳам медаллар учун курашга киришишади. Баҳслар спортчилар учун Париж-2024 Олимпиадаси йўлида муҳим рейтинг очколари ўйналиши билан ҳам аҳамиятлидир. Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби мусобақада 18 нафар дзюдочи билан қатнашишини маълум қилди.
Таркиб:
-60 кг: Дилшод Баратов
-60 кг: Кемран Нуриллаев
-66 кг: Азизбек Ортиқов
-66 кг: Муҳриддин Тиловов
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-73 кг: Муроджон Йўлдошев
-90 кг: Жаҳонгир Маматраҳимов
-90 кг: Жалолиддин Қурбонмуродов
-100 кг: Отабек Тўрабоев
+100 кг: Алишер Юсупов
+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-52 кг: Сита Қадамбоева
-57 кг: Шукуржон Аминова
-57 кг: Нилуфар Эрмаганбетова
-63 кг: Севинч Исоқова
-70 кг: Шоҳиста Назарова
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БАА пойтахти Абу-Дабида ҳам “Катта дубулға” турнири баҳслари бўлиб ўтганди. Ўзбекистон вакиллари Абу-Дабида битта кумуш ва бронза медалига эга чиқишганди.
Шахзод Шукуров
LiveБарчаси