“Дўстлар” сериали режиссёри Жеймс Берроуз вафот этди

Маданият-санъат

image

Бугун, 20 июнь куни энг оммабоп ситкомлардан бири – “Дўстлар” сериали режиссёри Жеймс Берроуз 85 ёшида вафот этди. Бу ҳақда режиссёрнинг оиласи берган баёнотга таяниб, ABC News телеканали хабар берди.

Баёнотда айтилишича, Берроуз “бугун ўз севимли оиласи даврасида сокинликда ҳаётдан кўз юмган”. Ўлим сабаби ҳозирча аниқланмаган. Ундан рафиқаси, тўрт нафар қизи ва етти нафар набираси қолди.

“Беш ўн йилликдан кўпроқ вақт давомида Берроуз телевидение тарихидаги энг нуфузли ва севимли режиссёрлардан бири бўлиб келди. Афсонавий режиссёр, устоз ва ижодий куч сифатида у комедия жанрининг бир неча авлодини шакллантиришга ёрдам берди ва бутун дунёдаги томошабинларга чексиз қувонч улашди”, дейди унинг оиласи.

Берроуз Калифорнияда туғилган ва Нью-Йоркда улғайиб, у ерда ўз фаолиятини театр соҳасида бошлаган. Унинг телевидениедаги илк иши “Мэри Тайлер Мур шоуси” сериали эпизодларига режиссёрлик қилиш бўлган. Кейинчалик у “Дўстлар”, “Такси” ва “Катта портлаш назарияси” каби телесериалларнинг 1000 дан ортиқ қисмини суратга олди.

Режиссёр 11 карра “Эмми” мукофоти лауреати бўлган ва ўнлаб номинацияларни қўлга киритган. Унинг ушбу танловдаги сўнгги ғалабаси 2020 йилга тўғри келади. Ўшанда у “Энг яхши кўнгилочар дастур (жонли эфирда)” категориясида мукофотга сазовор бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Қизил шарбат” ва “Оила” сериаллари юлдузи, 35 ёшли туркиялик актриса Эже Иртем вафот этганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар