Душанбе ва Вашингтон тожик-қирғиз чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди

Олам

image

Кеча, 27 сентябрь куни Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан тожик-қирғиз чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, томонлар  С5+1 форматидаги платформанинг минтақа учун аҳамиятини ва тожик-қирғиз чегарасидаги мавжуд вазиятни муҳокама қилган. 

“Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен икки давлат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатлар ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилдилар. Шунингдек, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) дастурлари доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлардан фойдаланиш юзасидан фикр алмашилди”, дейилади хабарда.

Бундан ташқари, муҳим минтақавий ва глобал муаммолар юзасидан фикр алмашилган.

“Учрашувда томонлар Афғонистондаги мавжуд вазиятни муҳокама қилиб, замонавий чақириқ ва таҳдидларга, жумладан, терроризм, экстремизм, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашда ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини таъкидладилар”, дейилади ТИВ хабарида.

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида можаро

Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегарадаги вазият 14 сентябрь куни Боткен вилоятидаги учта участкада чегарачилар ўртасида отишма бошланганидан кейин кескинлашди. Томонлар бир неча бор ўт очишни тўхтатиш бўйича келишиб олганига қарамай, келишувлар ҳар сафар муваффақиятсизликка учради.

Қирғизистон расмийлари Тожикистонни чегарага оғир ҳарбий техникани тортиб келишда ва Қирғизистон ҳудудини ўққа тутишда “барча мавжуд арсеналдан” фойдаланганликда айблади. Мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тўқнашув зонасидан 136 минг киши эвакуация қилингани, Боткен вилоятида фавқулодда ҳолат режими жорий этилганини ҳақида маълум қилди. 

Айни пайтда Тожикистон қирғиз кучларини Тожикистон чегарасидаги қатор аҳоли пунктларини “оғир қуроллардан” ўққа тутишда айблади. Ҳозирда икки давлат ўт очишни тўхтатиш ва қўшинларни чегара ҳудудидан олиб чиқиш бўйича келишувларга амал қилмоқда. Тўқнашувларни якунлаш учун Қирғизистон ва Тожикистон махсус хизматлари раҳбарлари протокол имзолади. Ҳужжат учта бандни ўз ичига олган.

Икки давлат чегарасида 70 га яқин баҳсли участкада белги қўйилмагани сабабли мунтазам равишда можаролар чиқиб туради. Умуман олганда, 2022 йил июль ойи ҳолатига кўра, мамлакат чегараларининг 972 километридан 600 километрга яқини келишилган.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made