Дуров Россиянинг навбатдаги тақиқини қоралаб, Ўзбекистонни намуна қилиб кўрсатди
Олам
−
22 Январь 2022
27022Россияда криптовалюталарнинг тақиқланиши IT-мутахассисларининг мамлакатдан чиқиб кетишига олиб келади ва юқори технологияли иқтисодиёт тармоқларини йўқ қилади. Бу ҳақда Telegram ижтимоий тармоғи асосчиси Павел Дуров айтиб ўтди.
Дуровнинг таъкидлашича, Россия Марказий банкининг мамлакатда криптовалюталарни тақиқлаш таклифи умуман блокчейн технологиялари ривожланишини секинлаштиради.
“Россия Федерацияси Марказий банки криптовалюталарни бутунлай тақиқлашни тавсия этиб, чақалоқни сувга улоқтиришни таклиф қилмоқда. Бундай тақиқ ноқонуний ўйинчиларни тўхтатиб қўя олиши даргумон, бироқ бу соҳадаги қонуний лойиҳаларга чек қўяди”, дейди Дуров.
Унинг сўзларига кўра, Россия блокчейн саноатида юқори малакали мутахассислар сони бўйича етакчилардан бири ҳисобланади, шунингдек у янги иқтисодиётнинг асосий ўйинчиларидан бирига айланиши мумкин.
Павел Дуров “технологик ва иқтисодий тараққиётдан четда қолиб кетмаслик” учун блокчейн соҳасида илғор қонунлар қабул қилаётган Украина ва Ўзбекистон каби қўшни давлатлар тажрибасини мисол тариқасида келтирган.
LiveБарчаси