Дунёнинг энг йирик ўрмонида “дарахтлар қирғини” рекорд даражага етди

Олам

image

2020 йилнинг август ойидан жорий йилнинг июль ойигача бўлган даврда Бразилиянинг ва дунёнинг энг йирик тропик ўрмони Амазонда 13,235 квадрат километр ўрмон кесилди. Бу ҳақда “Anadolu Agency” хабар берди.

Бразилия космик тадқиқотлар агентлиги (INPE) ҳисоботига кўра, ўрмонларнинг кесилиши йил давомида 22 фоизга ошган.

Қайд этилишича, 2019 йилнинг августидан 2020 йилнинг июлига қадар 10 851квадрат километр ўрмон кесилган. 2006 йилда эса ушбу кўрсаткич 14 286 квадрат километрни ташкил қилган.

Айтиш жоизки, Бразилия 2024 йилгача ўрмонларни ноқонуний кесишни 15 фоизга, 2025 ва 2026 йилларда 40 фоизга ва 2027 йилда 50 фоизга қисқартириш режасини эълон қилган.

Лотин Америкаси давлати 2028 йилга бориб эса ўрмонларни ноқонуний кесишни нолга туширишни мақсад қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

322

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made