Дунёнинг энг йирик авиакомпанияси Россия титанидан воз кечади

Технология

image
0:00
0:00
download

Йўловчи, ҳарбий ва юк самолётлари ишлаб чиқарувчи “Аirbus” компанияси бир неча ой ичида Россия титанидан фойдаланишни бутунлай тўхтатмоқчи. Бу ҳақда “Reuters” ахборот агентлиги хабар берди.

Компания бош директори Михаэль Шолльхорн сўзларига кўра, “Аirbus” Россиянинг титанидан воз кечиш йўлидан бормоқда.

“Биз титан таъминоти масаласида Россиядан ажралиб чиқиш жараёнидамиз. Бу масала йиллар эмас, ойлар давом этади. Ҳозирда “Аirbus” ҳали ҳам рус титанининг маълум фоизини сотиб олади, аммо биз аниқ мустақиллик йўлидамиз”, деган у. 

Шолльхорннинг сўзларига кўра, компания ҳарбий самолётлар ишлаб чиқаришда Россияда ишлаб чиқарилган титандан фойдаланишни аллақачон бутунлай йўққа чиқарган. Бироқ “Аirbus” йўловчи самолётини ишлаб чиқаришда Россия хомашёсидан воз кечиши учун маълум вақт керак бўлади.

Агентликнинг маълумотларига кўра, концерн АҚШ ва Японияда титан сотиб олишни оширган.


Мақола муаллифи

Теглар

“Аirbus”

Баҳолаганлар

330

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар