“Дунёнинг энг яхши қандолатчиси” аниқланди
Олам
−
27 Октябрь 2020
5343Бельгиялик Пьер Марколини "Дунёнинг энг яхши қандолатчиси" бўлди. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар бермоқда.
Кеча, 26 октябрь куни "World Pastry Stars 2020" кўргазмаси ўтказилган. Кўргазма коронавирус пандемияси туфайли виртуал шаклда ташкил этилган.
Мустақил журналистлардан иборат ҳакамлар ҳайъати бир овоздан Пьер Марколини номзодини "Дунёнинг энг яхши қандолатчиси" номинациясига маъқул кўрган.
Маълумот учун, Марколини 1995 йилда Лионда ҳам қандолатчилик соҳасида Жаҳон чемпиони деб эълон қилинган.
Худди шу йили у Брюсселда "La Maison Pierre Marcolini" компаниясига асос солган.
Бугунги кунда унинг Бельгиядан ташқари, Франция, Буюк Британия, Япония ва Хитойда 40 дан ортиқ қандолатчилик марказлари бор.
LiveБарчаси