Дунёнинг энг кучли 10 та боксчиси эълон қилинди

Спорт 46588
image

Вазн тоифасидан қатъи назар дунёдаги энг кучли боксчиларнинг янгиланган рейтингги эълон қилинди. Бу ҳақда DAZN стрим маълум қилди.

DAZN тузиб чиққан рейтингга кўра, дунёнинг энг кучли боксчиси дея украиналик Александр Усик эътироф этилди. Америка байроғи остида жангларда иштирок этадиган Теренс Кроуфорд ушбу рўйхатда иккинчи поғонани банд этди 

Шу билан бирга, ўтган ҳафта охирида Дмитрий Биволдан мағлубиятга учраган мексикалик Сауль Альварес ўзининг дунёнинг энг кучли жангчиси мақомини йўқотди. Асли келиб чиқиши қирғизистонлик бўлган Дмитрий Бивол эса 6-ўриндан жой олди. Оғир вазн тоифасида WBC чемпионлик камари соҳиби Тайсон Фьюри дунёнинг 7-рақамли боксчиси дея эътироф этилди.

Рейтингда кучли ўнталикдан қуйдаги боксчилар жой олган:

1) Александр Усик;

2) Теренс Кроуфорд;

3) Сауль Альварес;

4) Наоя Инуэ;

5) Эррол Спенс;

6) Дмитрий Бивол;

7) Тайсон Фьюри;

8) Жорж Камбосос;

9) Стивен Фултон;

10) Шакур Стивенсон.

Маълумот учун, ушбу рейтингга британиялик боксчи Энтони Жошуа киритилмаган. Қайд этиш жоизки, Энтони дунёдаги энг машҳур боксчилардан саналади.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1596
Рейтинг: 3
t
×