Дунёнинг энг кекса тошбақаси 190 ёшини нишонлади
Бу қизиқ
−
28 Декабрь 2022
6371Жонатон лақабини олган дунёдаги энг кекса тошбақа 190 ёшни қарши олди. Шунингдек, Жонатанга совға сифатида сабзи, бодринг, олма ва ноклардан тайёрланган "туғилган кун торти" ҳадия қилинган. Бу ҳақида “Alarabiya” нашри хабар бермоқда.
Тошбақа 1832 йили Ҳинд океанида жойлашган Сейшел ороллари Республикасида туғилган бўлиб, 50 йилдан кейин Буюк Британияга олиб келинган. Жаҳон урушлари, Британия империясининг юксалиши ва қулаши, бир қанча қироллар ва қироличалар, катта тарихнинг тирик гувоҳи бўлган тошбақа бугунги кунда Авлиё Елена Губернаторнинг расмий қароргоҳида яшамоқда.
Маълумот ўрнида, кекса тошбақа жорий йили Гиннеснинг рекордлар китобига дунёдаги энг кекса қуруқликдаги ҳайвон сифатида киритилган эди. У Наполеон ўлганидан кўп ўтмай туғилган ва ҳозирда расман сайёрадаги энг қадимги қуруқлик ҳайвонидир.
Бугунги кунда Жонатаннинг асосий “энага”си нафақадаги ветеринар Жо Ҳоллинс бўлиб, у тошбақа билан бирга кунлик машғулотларни бажариб бормоқда.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси