Дунёнинг энг кекса одами яна бир ёшга улғайди

Бу қизиқ

image

Дунёнинг энг кекса одами – япониялик Кане Танака кеча, 2 январь куни 119 га тўлди. Бу ҳақда, унинг набираси Жунко Танака ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилган. 

“Ажойиб ютуқ. Кане Танака 119 га кирди” дея твит қолдирган Жунко бувисининг суратини ўз саҳифасига жойлаб. 

Жунко Танака бувисининг ҳаётини мунтазам ёритиб бориш мақсадида 2020 йил январь ойида Twitter’да аккаунт очган. 

1903 йилда туғилган Танака хоним 19 ёшида гуруч дўкони эгасига турмушга чиққан ва у ерда 103 ёшига қадар ишлаб келган. Танака умри давомида жаҳоннинг кўплаб оламшумул воқеаларига гувоҳ бўлган. Иккита жаҳон урушини бошидан кечирган, Испан гриппидан омон қолган. У яшаётгандан бери 49 та ёзги ва қишки Олимпия ўйинлари ўтказилган. 

“Мен унинг ўтмиш ҳақида кўп гапирганини эслай олмайман. У кўпроқ келажак ҳақида қайғуради, яшаётган замонидан завқланади ва олдинга қараб интилади”, дейди унинг набираси. 

Дунё Гиннесс рекордлар китоби 2019 йилда Кане Танакани дунёнинг энг кекса одами сифатида тан олган.  

2021 йил сентабрь ойида 112 ёшли испаниялик Сатурнино де ла Фуенте Гарсиа эса дунёдаги энг кекса эркак сифатида рекодлар китобидан ўрин олган. 1909 йилда туғилган Сатурнино испан фуқаролар уруши даврида пойабзал тозаловчи сифатида ишлаган. 

Унга кўра, узоқ умр кўришнинг сири “Сокин ҳаёт кечириш ва бировнинг дилини оғритмасликдан иборат”.

Беҳруз Саидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

395

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг