Дунёнинг энг кекса гроссмейстери вафот этди

Спорт 5781
image

Бугун, 7 май куни дунёнинг энг кекса гроссмейстерларидан бири Юрий Авербах 100 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Гроссмейстернинг ўлими сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.

Маълумот учун, Юрий Авербах 1922 йилда Калуга шаҳрида ўрмончи ва адабиёти ўқитувчиси оиласида туғилган. 

Авербах 1952 йилда гроссмейстер унвонини олган. 1954 йилда у СССР чемпиони бўлган, терма жамоа таркибида Европа жамоавий чемпионлигини қўлга киритган. Кўплаб халқаро турнирларда қатнашган ва ғолиб бўлган. 1965 йилда у СССРда хизмат кўрсатган спорт устаси унвонига сазовор бўлган. Халқаро шахмат федерацияси  рейтингида Авербах 1779-ўринни эгаллаган.

Авербах "Халқлар дўстлиги" ордени, "Меҳнатдаги жасорати учун" ва "Ленин таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан жасоратли меҳнати учун" медаллари билан тақдирланган. 4 май куни Россия Президенти Владимир Путин Авербахни “Шон-шараф” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 175
Рейтинг: 3
t
×