Дунёнинг энг қудратли давлатлари рейтинги эълон қилинди

Олам 9078
image

Дунёнинг энг қудратли давлатлари рейтинги тузилди. “Энг яхши давлатлар” номли рейтингга 80 та мамлакат киритилган. “U.S.News” журнали мазкур рейтингни эълон қилинди. 

Рейтинг глобал маркетинг коммуникация компанияси VMLY&R`нинг бўлими BAV Group, Пенсильвания университетининг Wharton мактаби билан ҳамкорликда, 4 минтақадаги 80 мамлакатда 20 минг киши ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига асосида тузилган.

Уни тузишда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ), аҳоли сони ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ кўрсаткичлари ҳисобга олинди.

Журналистларнинг фикрича, “дунёдаги энг қудратли давлатлар янгиликлар сарлавҳаларида мунтазам етакчилик қилади, сиёсий майдонда кўпроқ таъсирга эга ва глобал иқтисодий моделларни шакллантиришда ҳал қилувчи ўрин эгаллайди”.

Мазкур рейтингда АҚШ карвонбошилик қиляпти. Ундан кейин эса Россия ва Хитой жойлашган. Кучли ўнталикка шунингдек, Германия, Буюк Британия, Франция, Япония, Исроил, Саудия Арабистони ва Жанубий Корея кирган.

Словакия, Словения, Эстония, Латвия, Литва дунё бўйича таъсири энг кам бўлган давлатлар деб топилди.

Марказий Осиё давлатлари орасидан Қозоғистон рейтингда 43-ўринни эгаллаган. Минтақанинг бошқа давлатлари рейтингга киритилмаган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 329
Рейтинг: 2.9
t
×