Дунёнинг энг қиммат таркибга эга клублари эълон қилинди

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳозирги таркибидаги футболчиларни сотиб олишга қолган барча жамоаларга нисбатан кўп пул сарфлаган. Бу ҳақда CIES Football Observatory тадқиқотлар маркази (International Centre for Sports Studies) маълум қилмоқда.

Қайд этиш керакки, ушбу рейтингга Европанинг таркибига энг қиммат пул кетказган жамоалари киритилган. Уларнинг трансфер ҳаражатлари бонусларсиз ва бонуслар билан кўрсатилган.

Иккинчи ўриндан “Сити”нинг ҳамшаҳари “Манчестер Юнайтед” жой олган. “Қизил иблислар” ҳозирги футболчилари учун умумий ҳисобда 1,001 миллиард евро харажат қилган.

Эътиборли жиҳати шундаки, учинчи энг қиммат натижа ҳам инглиз клубига тегишлидир. Лондоннинг “Челси” клуби трансферлар учун 881 миллион евро ишлатган.

Испаниянинг иккита гранд клуби “Реал Мадрид” ва “Барселона” мос равишда 6 ва 7-ўринни банд этиб турибди.

Ҳозирги таркибини сотиб олиш учун энг кўп пул сарфлаган 15 та клуб билан танишинг:

1. “Манчестер Сити” (бонусларсиз 1,013 миллиард евро / бонуслар билан 1,064 миллиард евро);

2. “Манчестер Юнайтед” (852 миллион евро / 1,001 миллиард евро);

3. “Челси” (812 миллион евро / 881 миллион евро);

4. ПСЖ (772 миллион евро / 847 миллион евро);

5. “Ливерпуль” (662 миллион евро / 777 миллион евро);

6. “Реал” (637 миллион евро / 721 миллион евро);

7. “Барселона” (493 миллион евро / 626 миллион евро);

8. “Арсенал” (487 миллион евро / 534 миллион евро);

9. “Тоттенхэм” (423 миллион евро / 519 миллион евро);

10. “Атлетико” (472 миллион евро / 502 миллион евро);

11. “Бавария” (439 миллион евро / 499 миллион евро);

12. “Ньюкасл” (429 миллион евро / 481 миллион евро);

13. “Ювентус” (410 миллион евро / 473 миллион евро);

14. “Вест Хэм” (362 миллион евро / 423 миллион евро);

15. “Астон Вилла” (350 миллион евро / 397 миллион евро).


Мақола муаллифи

Теглар

“Манчестер Сити”

Баҳолаганлар

196

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг