Дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтинги тузилди. Унда Тошкент ҳам бор
Олам
−
01 Декабрь 2021
19167“Economist Intelligence Unit” дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтингини эълон қилди. Биринчилик Исроил пойтахти Тель-Авив шаҳрига насиб қилди. Умумий ҳисобда рейтингда 173 та шаҳар жой олган. Бу ҳақда “The Guardian” нашри маълум қилди.
Қайд этилишича, Исроил пойтахти миллий валюта инфляцияси ҳамда бунинг натижасида транспорт, озиқ-овқат маҳсулотлари ва маиший техника нархи ошиши туфайли бирданига беш поғона юқорилаган.
Нашрга кўра, Тель-Авив шаҳри сўнгги 12 ой ичида беш поғона юқорига кўтарилиб, ўтган йилги етакчилар – Париж, Гонконг ва Цюрихдан (Швейцария) биринчиликни тортиб олган.
Рейтингда Париж ва Сингапур иккинчи, Цюрих ва Гонконг эса кучли бешликдан жой олди. Нью-Йоркка олтинчи, Женевага еттинчи ўрин насиб қилди. Копенгаген, Лос-Анжелес ва Осака эса Топ-10 таликка якун ясади.
Дунёнинг яшаш учун энг арзон шаҳри сифатида Дамашқ (Сурия) ва Триполи (Ливия) шаҳри топилди. Ўзбекистон пойтахти Тошкент эса иккинчи ўринни эгаллади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь