Дунёнинг энг қиммат футболчилари рейтинги эълон қилинди

Спорт 14845
image

Франция  терма жамоаси ва ПСЖ клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе дунёнинг энг қиммат футболчилари рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда SIES'нинг (“Халқаро спорт тадқиқотлари маркази”) изланишларидан сўнг маълум бўлган.

SIES Килиан Мбаппенинг нархини 205,6 миллион еврога баҳоланган. 23 ёшли футболчидан кейинги ўринни “Реал Мадрид” вингери Винисиус Жуниор эгаллади. Кучли учликка “Манчестер Сити” футболчиси Эрлинг Холанд якун ясаб берган.

SIES талқинига кўра, дунёнинг энг қиммат футболчилари 10 талиги билан танишинг:

1. Килиан Мбаппе (ПСЖ) – 205,6 (млн евро);

2. Винисиус Жуниор (“Реал”) – 185,3;

3. Эрлинг Холанд (“Манчестер Сити”) – 152,6;

4. Педри (“Барселона”) – 135,1;

5. Жуд Беллингем (“Боруссия Дортмунд”) – 133,7;

6. Фил Фоден (“Манчестер Сити”) – 124;

7. Френки де Йонг (“Барселона”) – 112,5;

8. Луис Диас (“Ливерпуль”) – 110;

9. Рубен Диаш (“Манчестер Сити”) – 109,6;

10. Ферран Торрес (“Барселона”) – 109,5.

Аввалроқ, “Олтин тўп” га асосий номзод футболчиларнинг рейтинги маълум қилинган эди.

 

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 545
Рейтинг: 3
t
×