Дунёнинг энг қиммат футбол клублари рейтинги маълум қилинди

Спорт

image

Лондонда жойлашган брендни баҳолаш бўйича консалтинг компанияси Brand Finance анъанавий равишда дунёнинг энг қиммат футбол клублари рейтингини эълон қилди. 

Рейтингга кўра, бу йил Англия Премьер лигаси чемпионлиги ва кубогини қўлга киритган ҳамда Европа Чемпионлар лигаси финалига чиққан “Манчестер Сити” клуби дунёда энг қиммати деб топилган. Бу билан “шаҳарликлар” испан клуби “Реал Мадрид”нинг мазкур рўйхатдаги тўрт йиллик устунлигига чек қўйган. Таркибида Эрлинг Ҳоланд, Кевин Де Брюйне, Фил Фоден каби юлдузларни жамлаган клуб бренди қиймати бу йил 13 фоизга ошиб, 1,56 миллиард долларга етган. 

Рўйхатнинг кейинги поғонасини банд қилган “қироллик клуби” эса бренд қийматининг 2022 йилга нисбатан 4 фоизга пасайиши ортидан айни пайтда 1,51 миллиард долларга баҳоланмоқда. “Реал Мадрид” бу йил Европа Чемпионлар лигаси ярим финалида айнан “Манчестер Сити”га ютқазиб, мусобақани тарк этганди. 

Мадрид клубининг азалий рақиби “Барселона” эса “Footaball 50 2023” рейтингида ундан кейинги ўринда қайд этилган. Кўк-анорранглилар нинг бренд қиймати ўтган йилга нисбатан бироз пастлаб, 1,42 миллиард еврога тушган. 

Шунингдек, рўйхатнинг кейинги поғоналаридан мос равишда Англиянинг “Манчестер Юнайтед” (1,412 миллиард доллар), “Ливерпул” (1,411 миллиард доллар), Франциянинг “ПСЖ” (1,174 миллиард доллар), Германиянинг “Бавария” (1,140 миллиард доллар), шунингдек, Англиянинг яна уч жамоаси: “Арсенал” (940 миллион доллар), “Тоттенхем” (931 миллион доллар) ва “Челси” (893 миллион доллар) ўрин эгаллаган. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили “Forbes” “Барселона”ни дунёнинг энг қиммат клуби деб топганди.


Мақола муаллифи

Теглар

энг қиммат футбол клублар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар