Дунёнинг энг қиммат брендлари эълон қилинди

Олам

image
Interbrand Corp. сўровномасига кўра, Apple 2020 йилнинг энг қиммат бренди деб тан олинди
 
Маълумотларга кўра, Apple саккиз йилдан буён биринчи ўринни қўлдан бой бермай келяпти. 
 
Ўтган йилда унинг қиймати 38 фоизга ошиб, 323 миллиард долларни ташкил этган. 
 
Шунингдек, иккинчи ўринни Amazon бренди (200,7 миллиард доллар), учинчи ўринни Microsoft (166 миллиард доллар), тўртинчи ўринни Google (165,4 миллиард доллар), бешинчи ўринни Samsung бренди (62,3 миллиард доллар) эгаллаган. 
 
Кучли ўнликдан, Coca-Cola, Toyota, Mercedes-Benz, McDonald's, Disney брендлари жой олган. 
 
Маълумот учун, кучли ўнталик энг яхши 100 та бренд умумий қийматининг ярмига тўғри келади.

Мақола муаллифи

Теглар

Бренд

Баҳолаганлар

316

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар