Дунёнинг энг бой одами ўзгарди

Олам 20177
image
-

Louis Vuitton Moët Hennessy (LVMH) гуруҳи президенти Бернар Арно “Forbes Real-Time”даги миллиардерлар рўйхатининг етакчисига айланди. Бу ҳақда нашр сайтидаги хабарда айтилган.

“Forbes” маълумотларига кўра, Арнонинг бойлиги кунига 710 миллион долларга кўпайган ҳолда 186,3 миллиард долларни ташкил этган, Amazon асосчиси Жефф Безос 186 миллиард доллар бойлиги билан иккинчи ўринга тушиб кетган. 

Рўйхатда учинчи ўринни Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск эгаллаган, унинг бойлиги 147,3 миллиард долларни ташкил қилади. 

Тўртинчи ўринни 125,5 миллиард долларлик бойлик билан Microsoft асосчиси Билл Гейтс эгаллаган, бешинчи ўрин 114,7 миллиард долларга эга Facebook асосчиси Марк Цукербергга насиб этган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1031
Рейтинг: 3
t
×