Дунёнинг энг бой аёли ким экани маълум бўлди

Реклама 14789
image

Дунёнинг энг бой аёли "Аmazon" корпорацияси бош директори Жефф Безоснинг собиқ рафиқаси Маккензи Скотт экани маълум бўлди. Унинг бойлиги 68 миллиард долларга етди. Бу ҳақда “Bloomberg” ёзмоқда. Скоттдан кейинги ўринда "L'Oreal" компаниясига эгалик қилувчи Франсуаза Беттанкур-Майерс бормоқда. Унинг бойлиги 66,8 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Дунёдаги энг бой аёлларнинг умумий рейтингида Безоснинг собиқ рафиқаси 12-ўринни, Беттанкур-Майерс эса 13-ўринни эгаллаб турибди.

Жефф Безос ва Маккензи Скотт 2019 йилда ажрашишган.Таъкидланишича, Маккензи "Amazon"нинг 38 миллиард долларлик тўрт фоиз улушини олган. 

Маълумот учун, август ойи охирида “Forbes” журнали “Amazon” корпорацияси раҳбари Жефф Безоснинг бойлиги 199,7 миллиард долларга етганини маълум қилганди. 

Рушанабону Султонова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 465
Рейтинг: 3
t
×