Дунёнинг энг баланд 14 чўққисини забт этган аёл рекорд ўрнатди
Бу қизиқ
−
16 Октябрь
2390Британиялик 23 ёшли Адриана Браунли дунёнинг энг баланд 14 чўққисини забт этган энг ёш аёлга айланди. Бу ҳақда “Sky News” хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 9 октябр куни аёл мўлжалдаги сўнгги нишон – Тибетдаги Шишапангма чўққисига чиққан.
“Шу воқеадан сўнг Адриана Браунли қувонганидан йиғлаб юборди. Чунки 8 минг метрдан баланд 14 та чўққини забт этиш — ҳар қандай альпинистнинг орзусидир”, дейилади хабарда.
2021 йилнинг майида, 20 ёшида Эверестни забт этган Адриана кейинги уч йил давомида қолган “саккиз мингликлар”ни бирин-кетин ишғол қилган.
Денгиз сатҳидан 8000 метрдан баланд чўққилар дунёда 14 та бўлиб, барчаси Непал, Тибет (Хитой), Ҳиндистон ва Покистон ҳудудларидаги Ҳимолий ва Қорақурум тоғларида жойлашган. Жомолунгма (Эверест) — 8 849 м, Чогори (К2) — 8 611 м, Дхаулагири — 8167 м, Нангапарбат — 8126 м шулар жумласига киради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 18 ёшли непаллик Нима Ринжи 9 октябрь куни маҳаллий вақт билан 6:05 да шериги Пасанг Нурбу билан 8,027 метр баландликдаги Шиша-Пангма чўққисини забт этиб, бунга эришган энг ёш одам бўлганди.
LiveБарчаси