Дунёнинг энг бадавлат оиласи маълум бўлди

Бу қизиқ

image

2023 йилда дунёнинг энг бадавлат оилалари рейтингида Абу-Дабининг ҳукмрон Ол Наҳаён сулоласи етакчи бўлди. Бу ҳақда “Bloomberg” агентлиги маълум қилди

Сулола вакилларидан бири Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаёндир. Маълумотларга кўра, Ол Наҳаён сулоласининг бойлиги 305 млрд долларга баҳоланган.

Иккинчи ўринни  Walmart дўконлари тармоғи эгаси Уолтонлар оиласи эгаллаган.   “Bloomberg” оиланинг бойлиги 259,7 млрд долларга етишини қайд этган. Hermes модалар уйига асос солган Эрмес оиласи 150,9 млрд доллар билан рейтингда учинчи поғонани банд этган.

Кейинги ўринларни 141,9 млрд доллар бойлик билан Mars брендига эгалик қилувчи Марс оиласи, шунингдек, Қатарнинг ҳукмрон шайхлар ва амирлар сулоласи Ас-Соний (133 млрд) оиласи эгаллаган. 

Шунингдек, жорий йил бошидан бери россиялик миллиардерларнинг умумий бойлиги 38,5 млрд долларга ошган. Айниқса, "Лукойл" асосчиси Вагит Алекперов ҳаммадан кўра бойиб, унинг бойлиги январдан декабргача 9,14 млрд долларга ошиб, 24,5 млрд долларга етган.


Мақола муаллифи

Теглар

рейтинг бадавлат оилалар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг