Дунёни парча-парча қилинг – хонанда Рожер Уотерс Путинга очиқ хат ёзди

Маданият-санъат

image

Мусиқачи ва “Pink Floyd” гуруҳи асосчиси Рожер Уотерс Россия Президенти Владимир Путинга очиқ хат ёзди. 

Гап шундаки, жорий йилнинг август ойида Уотерс АҚШ Президенти Жо Байденни Украинада уруш бошлаганликда айблаб, оловга мой сепган “ҳарбий жиноятчи” деб атаган эди. Сентябрь ойида эса мусиқачи Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг рафиқаси Елена Зеленскаяга иккита очиқ хат ёзиб, унга эрини “тўғри иш қилишга” мажбурлаб, Россия билан музокаралар олиб боришга кўндириши кераклигини айтган. Зеленская бунга жавобан “Россия Украинага ҳужум қилиб, шаҳарларни вайрон қилди ва одамларни ўлдирди” деб жавоб қайтарган.

Кеча, 26 сентябрь куни Мусиқачи ўзининг Facebook тармоғидаги саҳифаси орқали Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга очиқ хат йўллаган.

“Мендан кўпчилик сизга хат ёзишимни сўраяпти. Сизга берадиган илк саволим, сиз урушга якун ясалишини хоҳлайсизми? Агар сизнинг жавобингиз “ҳа, албатта” бўлса бу ҳаммасини жуда осонлаштиради. Агар сиз “Россия Федерациясининг Қрим, Донецк ва Луганскдаги русийзабон аҳолининг хавфсизлигидан бошқа ҳудудий манфаатлари йўқ”, десангиз, бу ҳам ёрдам беради. Мен буни Польша ва Болтиқбўйининг қолган қисмидан бошлаб бутун Европани эгаллашни хоҳлайсиз деб ўйлайдиган одамларни билганим учун айтяпман. Агар шундай бўлса сизни “жин урсин”. Атлантика океанининг иккала томонида ядровий каллаклар ўйинини ўйнашни тўхтатишингиз мумкин. Бунинг учун бир-бирингизни ва дунёни парча-парча қилинг. Аммо муаммо шундаки, менинг болаларим, невараларим бутун дунё бўйлаб ака-ука, опа-сингилларим бор ва ҳеч биримиз бундай бўлишини хоҳламаймиз. Шундай экан, илтимос, жаноб Путин, менга хўп денг ва бизга бу кафолатни беринг”, дейди у.

Мусиқачи фикрида давом этар экан, Путиндан Россия бошқа ҳеч кимга ҳужум қилмаслиги ҳақида ваъда бериши ва ушбу мактубига Россия Президентидан жавоб кутишини қўшимча қилган.

“Агар сизни чиқишларингизни тўғри тушунган бўлсам, сиз қўшни Украинанинг бетарафлиги ҳақида музокаралар олиб боришни истайсиз, тўғрими? Тинчлик ўрнатилиши мумкин деб ҳисобласак, сиз бошқа ҳеч бир давлатга бостириб кирмаслик бўйича мажбуриятларни ўз бўйнингизга олишингиз керак. Мен биламан, АҚШ ва НАТО бошқа суверен давлатларга бир неча баррель нефть учун бостириб киради, лекин бу шундай қилиш керак дегани эмас. Украинага бостириб киришингиз мени бутунлай ҳайратга солди, бу даҳшатли тажовуз ва провокация эмасми? Зеленская хоним менга Twitter орқали жавоб берганида, мен жуда таъсирландим, агар менга жавоб берсангиз, буни мустаҳкам тинчлик сари олижаноб қадам сифатида қабул қилган бўлардим”, деган ижодкор.

Маълумот ўрнида, Рожер Уотерс 1943 йилнинг 6 сентябрь куни Буюк Британиянинг Грейт-Букхем шаҳрида дунёга келган. У ўз курсдошлари билан 1965 йилда  “Pink Floyd” гуруҳига асос солган ва 1985 йилгача гуруҳ таркибида  гитарачи ва вокал ижрочи сифатида  ижод қилган. 1985 йилдан эътиборан яккахон ижодкор. Рожер Уотерс сўнги йилларда Буюк Британия ва АҚШда истеқомат қилиб ўзининг сиёсий қарашларини мунтазам баён этиб келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

637

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг