Дунёга янги “Буюк депрессия” хавф солмоқдами?
Олам
−
03 Июль 2020
11138Америкалик футуролог Питер Шварц дунё коронавирус билан энг ёмон ҳолатларда янги “Буюк депрессия”га тушиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. Бу ҳақда “Mirror” хабар бермоқда.
Мутахассиснинг таъкидлашича, янги инфекцияга қарши вакцинани топиш жуда муҳим, акс ҳолда, бутун умр "пандемия дунёсида" яшашга тўғри келади. "Ва бу иқтисодий тушкунлик ва доимий пандемия сценарийсига айланади ҳамда бу ҳолатда COVID янги норма ҳисобланади", деди Шварц.
Футурологнинг таъкидлашича, ҳозирги вақтда дунё тўртта "каскадли инқироз"дан азият чекмоқда - соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт, ижтимоий соҳа ва етакчилик.
“Бизда иқтисодий инқироз, савдо уруши бошланди. Бунга Black Lives Matter (Қоралар ҳаёти муҳим) ҳаракати томонидан яратилган ижтимоий инқироз ҳам қўшилди. Ва ниҳоят, баъзи мамлакатларда етакчилик инқирози пайдо бўлди”, деди эксперт коронавирус пандемияси туфайли “Буюк депрессия” сценарийси сақланиб қолишини таърифлар экан.
Жорий йилнинг июнь ойида Жаҳон банки иқтисодиётларнинг келажагини башорат қилди. Унинг фикрига кўра, энг ривожланган давлатлар катта йўқотишларга дуч келади ва уларнинг ялпи ички маҳсулотдаги пасайиши етти фоизга етади. Ривожланаётган мамлакатлар учун зарар камроқ бўлади – уларнинг иқтисодиёти 2,5 фоизга камаяди. Шунингдек, рецессия сўнгги 60 йил ичида ривожланаётган давлатлар учун биринчи кенг қамровли воқеа бўлиши таъкидланди. Инқирознинг ўзи 1929 йилда АҚШда бошланган “Буюк депрессия”дан кейинги энг чуқурроғи бўлади.
LiveБарчаси