Дунёга машҳур H&M компанияси Мьянмадаги фаолиятини тўхтатади

Олам

image
0:00
0:00
download

Швециянинг дунёдаги иккинчи йирик кийим сотувчи бўлган H&M компанияси

Мьянмада юз берган ҳарбий тўнтариш ва бир йилга фавқулодда ҳолат эълон қилингани сабабли мамлакатнинг тикувчилик фабрикалари буюртмаларини музлатиб қўйишини эълон қилди. Бу ҳақда "PROfashion"га асосланиб хабар берилган.

Компания вакиллари намойишчиларга қарши куч ишлатиш фактларидан ҳайратда қолганликларини айтишган.

БМТ маълумотларига кўра, ўтган ҳафтада Мьянмада ҳарбий тўнтаришга қарши намойиш ҳамда иш ташлашларни бостириш учун полиция ва ҳарбийлар 50 дан ортиқ одамни ўлдирган.

"Ҳозирда етказиб берувчиларимизга янги буюртмаларни жойлаштиришни тўхтатдик", деган H&M'нинг Мьянмадаги минтақавий менежери Серкан Танки.

Хабарларга кўра, шу ҳафта бошида Мьянмада боши ўққа тутилиши натижасида икки намойишчи ўлдирилган, асосий шаҳар Янгонда дўконлар, фабрикалар ва банклар ёпилган.

Таъкидланишича, H&M БМТнинг агентликлари, дипломатик вакиллар, инсон ҳуқуқлари бўйича мутахассислар ва бошқа трансмиллий компаниялар билан оптимал ечим топиш ва ўз фаолиятини мамлакатда давом эттириш мақсадида диалоглар олиб боради.

Мьянма тўқимачилик ассоциациясининг маълумотларига кўра, мамлакатдаги 600 га яқин фабрикалар йирик иш берувчилардир, уларда 450 минг нафар ишчи фаолият олиб боради.

Айни пайтда мамлакатдаги деярли барча инфратузилмалар фаолияти умуммиллий иш ташлаш ва норозилик намойишларига дуч келмоқда.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 1 февраль куни Мьянмада ҳарбий тўнтариш юз берди. Мамлакат Президенти Вин Мьин ва ҳукмрон партия раҳбари ҳарбийлар томонидан ҳибсга олинди. Шундан сўнг бутун ҳокимият Қуролли кучлар бош қўмондони Мин Аун Хлаин қўлига ўтди.

Бундан норози бўлган тиббиёт ва давлат ходимлари 2 февраль куни қўчага чиқди. Шундан буён мамлакатда сиёсий мувозанат издан чиқиб, намойишлар давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг