Дунёга машҳур дермотовенеролог ва тиббий косметологлар Тошкентда!

Бизнес

image

Жорий йилнинг 6-7 сентябрь кунлари пойтахт Тошкентдаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонаси ўз бағрига етакчи олимларни жамлайди. 

6-7 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Дермотовенерология ва эстетик тиббиётнинг долзарб муаммолари” номли халқаро илмий амалий анжуман бўлиб ўтади. Халқаро анжуманда жаҳонга машхур профессорлар, етакчи мутахассислар иштирок етиб, соҳадаги сўнгги янгиликлар, ютуқ ва камчиликларни муҳокама қилишади. 

Ҳар йили анъанавий ўтказиладиган ушбу анжуман ўз олдига катта мақсадларни ҳам қўяди. Сабаби ушбу анжуман ёш олимларни янада руҳлантириш, уларни қўллаб-қувватлашга ҳам хизмат қилади. Дермотология ва косметология бугунги кунда ҳар бир давлатда ривожланиб бормоқда, бизнинг мамлкатимизда ҳам бу соҳа жадал ривожланиб бормоқда.

Республикамизда бугунги кунга келиб 1000 дан ортиқ дерматовенерологлар аҳолига турли йўналишдаги амбулатор ва стационар хизматни фаол кўрсатиб келмоқда. Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий амалий тиббий марказида ҳам бу борада жуда катта ишлар амалга оширилмоқда. Марказ фаолияти давомида кўплаб ютуқларга еришди, ёш олимларнинг тажриба майдонига ҳам айланди.

Дерматовенерология соҳаси бўйича Россия Федерацияси, Қозоғистон, Тожикистон, Украина ва Озарбайжондаги институт ва марказлари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланган. Бу эса марказнинг кенг имкониятларини яна бир бор кўрсатади. Марказда халқаро хамкорликда етакчи илмий профессионал ассоциациялардан Россия, АҚШ, Беларусь, Козоғистон, Озарбайжон марказлари ва халқаро ташкилотлар INTERNATIONAL SOCIETY OF DERMATOLOGY, VOZ, USAID, UNDP, билан бирга илмий лойиҳалар амалга оширилмоқда . 

Халқаро анжуманда дерматология ва косметологияда қилинган ишлар, янгиликлар муҳокамаси, маҳорат дарслари ўтказилади. Икки кун давом этадиган анжуман доирасида: 
•    - “Дерматозларни патогенези, диагностикаси ва даволашнинг замонавий йўналишлари”
•    “Kосметология: долзарб вазифаларнинг амалий ечимлари”
•    “Дерматозлар – назария ва амалиёт”
•    “Бугунги кунда лазерли технологиялар”
•    “Болалар дерматовенерологияси: эски муаммоларга янгича нуқтаи назар”
•    “Дерматозларни диагностикаси, даволаш ва олдини олишнинг устувор йўналишлари”  каби мавзуларда маърузалар ва маҳорат дарслари бўлиб ўтади. Ҳар бир мавзуни А.М.Лукьянов (Минск, Беларусь), Diehl Christian Guy (Франция),  У.Ю.Сабиров (Тошкент, Ўзбекистон),  Nellie Konnikov (Бостон, АҚШ), Jacek C. Szepietowski (Врослав, Польша) каби   ўз соҳасининг eтакчи мутахассислари ёритиб беради.

“Ишонаманки, бундай анжуманлар Республикамиз дермотовенерологлари ва косметологлари уюшмаларини жипслашиши учун ўзига ҳос котолизатор бўлади. Унда амалга оширилган ишларга баҳо берилади, энг муҳим муаммолар кўриб чиқилади ва уларни ҳал қилиш йўллари изланади, кейинги ривожланиш босқичлари белгиланади. Сермазмун мунозаралар давомида қизиқарли ғоялар ва ташаббуслар ишлаб чиқилади, анжуман эса кўп томонлама самарали ҳамкорлик меҳанизми сифатида қарор топишига умид қиламан” – дейди  Республика ихтисослаштирилган Дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Улуғбек Юсупхонович Собиров. 

Аввал хабар берганимиздек, Халқаро конфренцияда  268 минг АҚШ долларига келтирилган ва ушбу соҳада фойдаланиладиган янги технологияларни қандай тартибда ишлатиш мутахассислар томонидан кўрсатиб берилади. 

Маълумот учун
Манзил: Тошкент, Олмазор тумани, Фаробий кўчаси, Тошкент 100102.
Телефонлар: +99893 0010085, +99890 9352025, +99894 6374043.

Facebook: https://www.facebook.com/dermatology.uzbekistan/
Instagram: https://www.instagram.com/dermatology.uz/
Сайт: dermotology.uz

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made