Дунёдаги иқлим инқирозига жавобгар йирик компаниялар рўйхати тузилди

Олам

image

Буюк Британиянинг “Guardian” нашри атроф-муҳитга етказаётган зарари ортидан иқлим инқирозига сабаб бўлиши мумкин бўлган ёқилғи қазиб олувчи компаниялар рўйхатини тузди. Нашр атмосферага йирик миқдорда газ чиқарувчи давлат ва тарнсмиллий компанияларни сайёрада иқлимий инқирозга сабаб бўлади, деб ҳисоблаяпти.

Рўйхатга киритилган дастлабки 20 та компания дунёдаги углеводород гази ва метан чиқитларининг 35 фоизига жавобгарлиги таъкидланган.

Нашр Американинг Иқлим жавобгарлиги  институти вакили Ричард Хиднинг тадқиқотларига асосланиб, шундай хулосага келган. Ричард Хид ўз тадқиқотида 1965 йилдан бери қазиб олинган ёқилғи ресурсларинигина эмас, атмосферага чиқарилган углерод миқдорини ҳам ҳисоблаб чиққан.

Рўйхатдаги 20 компаниядан 12 таси давлат компанияси бўлиб, шу давр мобайнида дунё бўйича атмосферага чиқарилган углерод чиқитларининг 20 фоизи учун жавобгар ҳисобланади. Рўйхатга хусусий сектордаги – Chevron, Exxon, BP ва Shell компаниялари ҳам киритилди. Умумий ҳисоблаганда 1965 йилдан бери атмосферага чиқарилган углероднинг 10 фоизи ушбу тўрт компания ҳиссасига тўғри келади. Давлат компанияларидан Саудия Арабистониннг Saudi Aramco миллий нефть компанияси ва Россиянинг “Газпром” компанияси рўйхатда юқори ўринларни эгаллаган.

Қайд этиш жоизки, дунёдаги 90 фоиз зарарли қолдиқларни ташкил қилувчи 20 турдаги асосий чиқиндилар бензин, авиация ёқилғиси, газ ва кўмир ишлатишдан юзага келади. Қолган 10 фоизи ёқилғини қазиб олиш, қайта ишлаш ва етказиб бериш жараёнида ҳосил бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

нефть атмосфера Guardian

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг