Дунёдаги энг харидоргир коронавирусга қарши вакцина қайси экани айтилди

Саломатлик 9886
image

Дунёда энг кўп Буюк Британиянинг AstraZeneca компанияси ишлаб чиқараётган вакцина сотиб олиняпти. Бу ҳақда “Bloomberg”нинг Airfinity Ltd тадқиқот компанияси ва Оксфорд университети маълумотларига асосланиб тузган рейтингида кўрсатилган.

Агентлик маълумотига кўра, AstraZeneca вакцинаси сотувининг 40 фоизи ёки 2,4 млрд дозаси ўртача ва паст даромадли мамлакатларга тўғри келади. АҚШ ушбу компаниянинг 300 млн, Европа мамлакатлари эса 505,3 млн доза вакцинасига буюртма берган. 

AstraZeneca вакцинасининг самарадорлиги 70 фоизни ташкил қилди. Американинг Pfizer ва Moderna компаниялари ишлаб чиққан вакциналар 95 фоиз самарадорлик кўрсатди.

AstraZeneca вакцинасига талабнинг юқорилиги унинг нархи билан боғлиқ экани тахмин қилиняпти. Компания пандемия вақтида препаратдан фойда олиш ниятида эмаслигини айтиб, уни 4-5 доллардан сотишни режалаштираётганини маълум қилганди.

Солиштириш учун: Pfizer вакциналарининг бир дозаси АҚШда 19,5 доллар, Moderna вакцинаси 25-37 доллар.

Бундан ташқари, AstraZeneca яна бир устунликк эгалиги таъкидланган. Уни оддий музлаткичда сақлаш мумкин. Pfizer ва Moderna вакциналари эса янада паст ҳароратни талаб қилади. Масалан, Pfizer Цельсий бўйича -70 даражада сақланади.

Олдиндан энг кўп буюртма берилган вакциналар орасида иккинчи ўринни Америкада ишлаб чиқарилаётган Novavax вакцинаси эгаллади. Унга 1,4 млрд доза буюртма берилган. Шундан 160 млн – АҚШ, 100 млн – Европа. Учинчи ўринни Johnson & Johnson эгаллаган. Унинг препаратига 1,3 млрд доза буюртма тушган.

Россиянинг “Спутник V” вакцинаси еттинчи ўринни эгаллаган. Бу вакцинага 537,4 млндоза буюртма берилган. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 306
Рейтинг: 3
t
×